• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистон» телеканали ички ишлар органларининг фаолияти танқид қилинган кўрсатувда саҳналаштирилган кадрлардан фойдалангани аниқланди

    Тошкент шаҳар ИИББ 4 май, пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда жорий йилнинг 13  ва 27 апрелида «Ўзбекистон» телеканалида эфирга узатилган «Мулоқот вақти» кўрсатувига расмий муносабат билдирди.

    Кўрсатувда ички ишлар идораларининг фаолияти, ходимларнинг хатти-ҳаракати танқид остига олинган. Шунингдек, кўрсатувда айрим фуқароларнинг ички ишлар идоралари фаолиятига нисбатан муносабати ҳам намойиш этилган.

    Кўрсатувга интервью берган фуқаролар баъзи ички ишлар идоралари ходимларининг ўз вазифасига номуносиблиги, мурожаатларни ўз вақтида ҳал қилмаслиги ҳақида гапирган.

    «Мулоқот вақти» кўрсатувида намойиш этилган кадрлардан бирида бир гуруҳ болаларнинг муштлашаётгани ва ички ишлар ходимининг уларнинг ёнидан бефарқ ўтиб кетаётгани акс этган.

    Ҳолат юзасидан олиб борилган текширув натижасида аниқланишича, ушбу кадрлар аслида 2014 йилнинг 7 октябрида «Ўзбекистон» телеканалининг «Олов билан ўйнашганлар» кўрсатувида намойиш этилган. Мазкур кўрсатувда ёш болаларнинг саҳналаштирилган уруш-жанжали лавҳаларидан фойдаланилган.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий мурожаатида қайд этилишича, бу лавҳа уруш-жанжал бўлган жойда ички ишлар ходимлари умуман бўлмайди, деган таассуротни юзага келтирган. «Ваҳоланки, ҳар бир келиб тушадиган мурожаатга зудлик билан тегишли чора кўрилади», — дейилади ИИББ мурожаатида.

    Тошкент шаҳар ИИББ кўрсатувда интервьюси намойиш этилган аҳоли вакилларининг муаммоларини ўрганиш юзасидан текширув ўтказган. Интервью берганлар орасидан фуқаро Қодировнинг муаммоси ўрганилган.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    Текширув давомида аниқланишича, фуқаро Фатҳулла Қодиров ҳозирги вақтда Олмазор туманидаги уйида етти нафар ака-ука ва опа-сингиллари билан бирга рўйхатда туради. Ота-онасининг вафотидан сўнг, уларнинг ўртасида мол-мулк, мерос тақсимоти бўйича узоқ вақт давомида оилавий келишмовчилик бўлган.

    Хусусан, 2008 йилнинг 5 сентябридаги Шайхонтоҳур тумани туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра, уй-жойга меросхўрлар Фатҳулла Қодиров, Шавкат Қодиров, Қудратилла Қодиров, Мухтабар Қодирова, Назима Турсунова, Каима Шосалимова ва Наила Одилова меросхўр деб топилиб, уй-жойни ҳар бир хонадон эгасига 1/7 қисм миқдорида тақсимлаш белгиланган.

    2008 йилдан 2016 йилга қадар Қодировлар оиласининг меросхўр деб улушларини белгилаш тўғрисидаги низолар фуқаролик ишлари бўйича судларнинг барча инстанциялари томонидан бир неча марта кўриб чиқилиб, низолар суд томонидан қонуний ҳал этилган.

    Бундан ташқари, 2013 йил 24 майдаги Тошкент шаҳар Олмазор тумани жиноий ишлар бўйича судининг ажримига асосан, низоли бўлган хонадоннинг айрим кадастр ҳужжатлари қалбакилаштирилгани ҳолати юзасидан кадастр бўлими ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси билан қонуний чора кўрилган.

    2016 йил 10 августда фуқаро Фатҳулла Қодиров айнан шу низоли уй-жой масаласи бўйича Яккасарой тумани ички ишлар бўлимига ёзган аризаси юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, қонуний қарор қабул қилинган.

    Ҳолатни ўрганиш вақтида фуқаро билан суҳбат ўтказилганда, у телевидение ходимлари ундан ички ишлар идоралари ходимлари фаолияти ҳақидаги фикрларини сўраганини айтган.

    Фуқаронинг сўзларига кўра, у ички ишлар идоралари ходимларининг жиноятчиликка қарши курашидан миннатдор эканлигини айтиб, баъзи касбига нолойиқ ходимлар борлигини ҳам таъкидлаган.

    Унинг айтишича, телевидение ходимлари унинг фақат касбига нолойиқ ички ишлар ходимлари ҳақидаги фикрларини намойиш этган.

    «Кўрсатувда фикр билдирган бошқа фуқароларни аниқлаш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича текширув ишлари давом этмоқда», — дейилади ИИББ мурожаатида.

    Ҳурматли фуқаролар! Агар ички ишлар идораларининг ўз хизмат бурчига масъулиятсизлик билан ёндашишига гувоҳ бўлсангиз, ички ишлар органларининг 1102 ишонч телефонига мурожаат қилинг. Ҳар бир мурожаат бўйича тегишли текширув олиб борилиб, ўз тасдиғини топган мурожаат юзасидан айбдор ходимларга нисбатан қатъий интизомий таъсир чоралар: ички ишлар органларидан бўшатиш, ҳаттоки жиноят иши қўзғатиш масаласи кўрилади.

    Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий мурожаати

    04.05.2017, 20:03   Изоҳ (0)   46570
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ички ишлар вазири Қорақалпоғистон аҳолиси билан учрашди

    04.05.2017, 19:35

    Тошкентда яна ерости силкинишлари сезилди

    04.05.2017, 19:21

    Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманига ташриф буюради

    04.05.2017, 19:07

    Тошкент халқаро аэропортига Ислом Каримов номи берилди

    04.05.2017, 18:14

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Сингапурда ўз хизматлари ва мамлакат сайёҳлик салоҳиятини намойиш этади

    04.05.2017, 17:25

    Ўзбекистондаги эрта никоҳ ва ажримларга кимлар сабабчи бўляпти?

    04.05.2017, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ЖАР АҚШ божхона тўловлари туфайли Осиёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун янги бозорлар изламоқда 

    Дунё | 12 август, 21:40

    “Уларга омад тилайман”: Даниэль Редклифф “Гарри Поттер” сериалида иштирок этмайди

    Кино | 12 август, 21:30

    Ўзбекистонда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бир йилда 121 фоизга ошгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 август, 21:20

    “Путин ва Трамп билан уч томонлама учрашув режалаштирилмоқда” — Зеленский 

    Дунё | 12 август, 21:10

    Суперлига. “ОКМК” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади, “Навбаҳор” эса “Андижон”дан устун келди

    Спорт | 12 август, 21:05

    “Халқ банки”да ёлланма ходим 9,5 млрд сўм ўғирлагани аниқланди

    Ўзбекистон | 12 август, 20:58

    Исроил Ғазо секторидан чиқиб кетиши шарт — Шимолий Корея ТИВ

    Дунё | 12 август, 20:50

    “Россия Киевни тўрт соатда эгаллай оларди” — Трамп

    Дунё | 12 август, 20:42

    Мухлислар томонидан ортиқча баҳоланган 7 турк қаҳрамони 

    Кино | 12 август, 20:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.