Пойтахтда 2017 йилнинг биринчи чорагида 2944 та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилиб, уларнинг сони 49 минг 582 тага етди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар фаоллари йиғилишида маълум қилинди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Натижада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 60,8 фоизни, саноатдаги улуши 67,4 фоизни, хизматдаги улуши 61,6 фоизни, аҳоли бандлигидаги улуши эса 56,1 фоизни ташкил этди.
Шу билан бир қаторда, биринчи чоракда асосий саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш суръатларини оширишга йўналтирилган чораларга қарамай, ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтирган корхоналар сони 12 тани ташкил этди.
Бу ўринда Мирзо Улуғбек туманидаги «Узкабель» АЖ, «БФ Текстил Продакшн» МЧЖ, Миробод туманидаги «Узелектроаппарат-электрошит» АЖ, «Хуавей тек. Инвестмент Ташкент» МЧЖ, Олмазор туманидаги «Оникс» АЖ, Учтепа туманидаги «Электроизолит» МЧЖ, Шайхонтоҳур туманидаги «Ўзбекистон нашриёт матбаа ижодий уйи» ДУК, Юнусобод туманидаги «Ўзбекэнерготаъмир» АЖ, «Зенит электроникс Ташкент радиотехника заводи» МЧЖ, «Раупхон» МЧЖ, Яшнобод туманидаги «Узкарлсберг» МЧЖ каби корхоналар қайд этилди.
Маҳаллийлаштириш дастурига шаҳарнинг 83 та ҳудудий корхонаси 190 та лойиҳа билан жалб этилди. Ҳисобот даврида ҳудудий корхоналар томонидан 221,2 миллиард сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)