Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1-тур учрашувлари давом этмоқда. 17 июндан 18 июнга ўтар кечаси яна 3 та беллашув бўлиб ўтди.

E гуруҳи доирасидаги баҳсда Аргентинанинг “Ривер Плейт” клуби Япониянинг “Урава” жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ҳисоб 12-дақиқада Буэнос-Айрес клуби томонидан очилди. Факундо Колидио рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасининг биринчи голига муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида KONMEBOL вакиллари иккинчи бор японияликлар дарвозасини ишғол қилди. Бу сафар гол муаллифи — Себастьян Дриусси бўлди.

58-дақиқада “Урава” ҳисобни қисқартирди. Ясуке Матсуо ҳакам томонидан белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, таблодаги натижани 2:1 кўринишига келтирди. 73-дақиқада эса Максимилиано Меса яна бир бор ОФК вакиллари дарвозасини ишғол этиб, якуний натижани белгилади — 3:1.
Мазкур ҳисоб учрашув охиригача ўзгармади ва “Ривер Плейт” мусобақанинг дастлабки турида 3 очкони қўлга киритди.
E гуруҳидаги иккинчи баҳс Мексиканинг “Монтеррей” ва Италия грандларидан бири — “Интер” жамоалари ўртасида кечди.

Ҳисоб 25-дақиқада Серхио Рамос томонидан очилди. Бурчак зарбасидан узатилган тўпни испаниялик ҳимоячи чиройли тарзда Ян Зоммер дарвозасига йўллади. 42-дақиқада эса Лаутаро Мартинес ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Мазкур натижа ўйин якунигача ўзгармади ва ҳар иккала жамоа ўз ҳисобига 1 очкодан ёзиб қўйди.
1-турдан сўнг E гуруҳида “Ривер Плейт” 3 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, “Интер” ва “Монтеррей” мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турибди. “Урава” эса ҳозирча сўнгги поғонада бормоқда.
F гуруҳидаги беллашувда Жанубий Кореянинг “Улсан” жамоаси Жанубий Африканинг “Мамелоди Сандауз” клуби билан тўқнаш келди. Баҳс қизғин ўтди ва 1:0 ҳисобида африкаликлар фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувдаги ягона гол 36-дақиқада Икром Рейнерс томонидан киритилди.
Қўлга киритилган 3 очкодан сўнг “Мамелоди” F гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. “Боруссия Д” ва “Флуминенсе” эса иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллаб турибди. Уларнинг ҳисобида 1 очкодан бор. “Улсан” эса ҳозирча гуруҳ жадвалининг энг қуйи поғонасида.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати
1-тур
E гуруҳи
“Ривер Плейт” (Аргентина) — “Урава” (Япония) 3:1
Голлар: 1:0 — Колидио (12), 2:0 — Себастьян (48), 2:1 — Ясуке (58), 3:1 — Меса (73).
“Монтеррей” (Мексика) — “Интер” (Италия) 1:1
Голлар: 1:0 — Рамос (25), 1:1 — Мартинес (42).
F гуруҳи
“Улсан” (Жанубия Корея) — “Мамелоди Сандаунс” (Жанубия Африка) 0:1
Гол: 0:1 — Рейнерс (42).
Изоҳ (0)