Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Amber Palm компанияси 27 апрель, пайшанба куни Burj Al Arab меҳмонхонасида қиймати бир миллион долларлик кўчма «қаҳрабо тошли ихчам масжид»ни намойиш этди, деб хабар берди UAE Inside.

Фото: «Русские Эмирати»

Фото: «Русские Эмирати»

Кўчма қаҳраболи масжид — икки киши сиғиши мумкин бўлган, асосан қаҳрабо плитка ва ёғочдан ишланган кичкина хона.

Фото: «Islamnews.ru»

Фото: «Islamnews.ru»

Шаффоф қаҳрабо ёритиш тизимига эгалиги сабаб, тузилма тўқ сариқ, қизил-жигарранг ҳамда сариқ рангнинг майин товланишини намоён қилади. Юқори қисмидан масжидлар архитектурасининг асосий хусусияти — гумбазсимон марказий тузилма билан ярим ой ўрин олган. Хонанинг ичига гилам тўшалган, марказий деворда эса ислом каллиграфияси тасвирланган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк