30 апрель, якшанба куни Қирғизистоннинг Ўзган туманидаги Ялпоқтош қишлоғида 10 та уй кўчки остида қолиб кетди. Бу ҳақда «24.kg» Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «Казинформ».
Идоранинг маълумотларига кўра, қишлоқда 61 та уй жойлашган, улардан ўнтаси ер остида қолган. Бундан ташқари яна тўртта ижтимоий объект хавф остида — мактаб, боғча, масжид ва фелдшер-акушерлик пункти.
Қишлоқ аҳолиси аввалроқ огоҳлантирилиб хавфсиз жойга кўчирилган ва улар учун 15 та чодир ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, 29 апрель Ўш вилоятининг Ўзган туманидаги Аю қишлоғида содир бўлган кўчки оқибатида 24 киши ҳалок бўлганди. 30 апрель мотам куни дея эълон қилинган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)