Йил бошидан бери Европа мамлакатларида қизамиқ тарқалиши оқибатидан тўрт мингдан ортиқ одам жабрланди, деб хабар берди «ТАСС».
«2017 йилнинг бошидан бери Европа мамлакатлари ҳудудида қизамиқ билан касалланишнинг ортгани кузатилмоқда. Жабрланганларнинг умумий сони 4 мингдан ортди», — деб келтирилади хабарда.
Баёнот маълумотларига кўра, касаллик ҳолатлари Австрия, Руминия, Болгария, Бельгия, Чехия, Венгрия, Франция, Германия, Швеция, Италия, Португалия, Исландия, Испания ва Швейцарияда рўйхатга олинган. Жумладан, Руминия ва Италияда жабрланганлар сони бошқа давлатларга нисбатан кўпроқ.
Баёнотда таъкидланишича, қизамиқнинг тарқалишига мамлакатда аҳолини эмлашнинг паст даражаси сабаб бўлган.
Айни вақтда мамлакатларда касаллик ўчоғининг кенгайишига йўл қўймаслик, шунингдек, аҳолини эмлаш ишлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)