АҚШ маъмурияти Европадан учиб келадиган йўловчиларга самолёт бортига қўл юки сифатида ноутбук ва бошқа йирик электрон қурилмаларни олиб чиқишни чеклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашрига таяниб, Meduza хабар берди.
АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги вакили Жиллиан Кристенсеннинг сўзларига кўра, бу масалада якуний қарор ҳали қабул қилингани йўқ.
The Guardian нашрининг маълумотларига кўра, чеклов 2017 йил март ойида АҚШ транспорт хавфсизлик бошқармаси томонидан Яқин Шарқ мамлакатларидан келувчи йўловчиларга нисбатан киритилган чекловга ўхшаш бўлиши мумкин.
Миср, Иордания, Қувайт, Марокаш, Қатар, Туркия, Саудия Арабистони ва БААдан АҚШга учиб келувчи йўловчилар телефондан катта ҳажмли электрон қурилмаларни юкхонага топшириши шарт. Салонга тиббий қурилмаларни олиб чиқишга рухсат этилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)