«Левада-центр» томонидан ўтказилган сўровда иштирок этганларнинг қарийб ярми Дмитрий Медведевнинг бош вазир лавозимидан кетишини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «РБК»га таяниб, Meduza хабар берди.
7—10 апрелда ўтказлган сўровда иштирок этганларнинг 18 фоизи Медведевнинг истеъфосини қатъий хоҳлашини айтган, 27 фоизи эса истеъфо учун тарафдор эканлигини билдирган.
«Левада-центр» амалдаги ҳукумат раҳбарига нисбатан ишонч пасайганини ҳам қайд этган. Сўровда иштирок этганларнинг уч фоизи Медведевга тўлиқ ишонади. Декабрь ойида ўтказилган сўровда бу кўрсаткич тўққиз фоизни ташкил қилган. Сўров иштирокчиларининг 33 фоизи бош вазирга ишонмайди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)