Америка давлатлари ташкилоти (АДТ) Венесуэладаги вазият муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказган тақдирда мамлакат ушбу тузилмадан чиқиши мумкин. Бу ҳақда Венесуэла ташқи ишлар вазири Делси Родригес маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Олдинроқ ташкилотга аъзо давлатлар Венесуэладаги сиёсий тангликка бағишланган йиғилиш ўтказиш ниятини билдирганди.
«АДТ ташқи ишлар вазирлари учрашуви ҳукумат розилиги ва маъқуллашисиз ўтса, президент Николас Мадуродан Венесуэланинг мазкур ташкилотдан чиқиши жараёнини бошлаш тўғрисида кўрсатма олдим», — дея таъкидлади Делси Родригес.
Маълумот учун, 1948 йилда АҚШ ташаббуси билан ташкил этилган АДТ га Шимолий ва Жанубий Америкадаги деярли барча давлатлар (Кубадан ташқари) киради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)