Японияда 12 ва 24 ёшли қизлар Аралаш жанглар санъати (MMA) қоидаларига кўра бир-бирига қарши жанг қилади. МоМо тахаллусини олган 12 ёшли қиз учун бу аралаш яккакурашлардаги дебют бўлади, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Жанг ҳаваскор тоифада ўтказилади. Қоидага кўра, ҳар икки жангчи бошни ҳимоя қиладиган махсус қалпоқ кийиб олади, партер ҳолатида эса бошга зарба бериш тақиқланади.24 ёшли Момоко Ямасаки аралаш жанглардаги бешинчи учрашувини ўтказади. Аввалроқ у 2 ғалаба ва 2 мағлубиятни қайд этган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)