Венесуэладаги норозилик намойишлари давомида 31 мартдан бери 106 нафар ОАВ ходими ҳужумга учради. Бу ҳақда мамлакат матбуот ходимлари миллий касаба уюшмаси (SNTP) маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Журналистлардан 14 нафари ҳибсга олинди. 7 киши Миллий гвардия, 3 киши разведка хизмати ва қолганлари полиция томонидан қўлга олинган.
«Гап хавотирга солувчи рақамлар ҳақида кетмоқда. Бу демократик давлат гапириш ва билиш ҳуқуқи таъминланиши учун тақдим этиши лозим бўлган кафолатларга зид ҳисобланади», — дейилади касаба уюшмаси баёнотида.
SNTP юз берган ҳолатларни қоралади ва расмийлардан бунга жавобгарларни жазолашни талаб қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)