24 апрель куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида Sechseläuten деб номланган анъанавий байрамни нишонлашди, деб ёзади TJournal. Тантаналар улкан қор одам қиёфасидаги қўғричоқни ёқиш билан якунланди, бу қиш тугаганининг рамзидир.
Қор одамни устунга ўрнатишди ва унга портловчи снарядларни солишди. Анъанага кўра, қор одам қанчалик тез портласа, ёз шунчалик яхши келади.
Бу сафар қор одамининг боши 9 дақиқа-ю 56 сонияда портлади ва ёз иссиқ келишидан дарак берди. Қор одам 2003 йилда энг тез портлаган эди — 5 дақиқа 42 сония. 2016 йилда портлашни 43 дақиқа-ю 34 сония кутишган. Аммо шунга қарамай, ўтган ёз иссиқ ва қуруқ бўлди.
Изоҳ (0)