Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Reuters агентлигига берган интервьюсида Башар Асад ҳокимият тепасида қоладиган бўлса, Суриядаги низони тартибга солиб бўлмаслигини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Асад Суриядаги вазиятни тартибга солишда ечим эмас. Ечим юзага келиши учун Сурия Асаддан озод этилиши керак», — деди Эрдўғон.
Туркия президенти сўзларига кўра, Асад «ўз халқига танклар, тўплар, бочкасимон бомбалар, кимёвий қурол ва қирувчилар билан ҳужум қилган».
«Нима деб ўйлайсиз, у муаммони ҳал қилиш воситаси бўла оладими?» — дея қўшиб қўйди у.
Эрдўғон таъкидлашича, Россия, АҚШ, Туркия, Эрон, Саудия Арабистони ва Қатар «бирлашиб, Сурия халқига ўз қарорини қабул қилишда ёрдам бериши мумкин».
Изоҳ (0)