Буюк Британия матбуоти мамлакат флотининг HMS Daring эсминеци Руминия ҳарбий-денгиз кучлари билан ҳамкорликдаги машғулотларда иштирок этиш учун Қора денгизга кирганига алоҳида эътибор қаратди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Жумладан, Daily Mail кема Қора денгизга юборилганини Россия президенти Владимир Путинга жавоб сифатида баҳолади. Шунга бағишланган мақолага «Қалай, сизга ёқдими?» дея саралавҳа қўйилган.
The Sun Лондон Москвага «саломга яраша алик» қайтаришга қарор қилганини таъкидлади. Россия кемаларининг Ла-Манш орқали ўтгани, доимий равишда Британиянинг «жиғига тегиб келаётгани»ни эслатди.
Россия ҳарбий-дипломатик манбларига кўра, Қора денгиз қирғоқ радиотехника воситалари ва авиацияси HMS Daring ҳаракатланишини кузатув остига олади.
Британия ва Руминиянинг Қора денгиздаги қўшма машғулотлари 27 апрелгача давом этиши билдирилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)