Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй 25 апрель, сешанба куни Уэльсда сўзлаган нутқида янглиш гапириб қўйди, деб ёзади «ТАСС». У мамлакат туризмга қарши жаҳон курашига бош бўлишга тайёрлигини маълум қилди.
«…биз Британия товар ва хизматларини экспорт қилиш учун бутун дунё бўйлаб савдо битимларини тузишни истаймиз. Биз туризм олдини олишда дунёни эргаштиришни истаймиз», — деди Мэй.
Шундан кейин бош вазир замонавий дунёдаги қуллик муаммосини ва миллий хавфсизлик масаласини тилга олди, бу Британия ОАВларига Мэй янглишган ва аслида терроризмни назарда тутган деб тахмин қилиш учун важ бўлди.
Буюк Британия ҳукумати раҳбарининг ўзи бу хатоликка эътибор бермади ва ўз хатосини тузатмасдан, хотиржамлик билан нутқини давом эттирди.
Изоҳ (0)