Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қаҳва — бу жуда ажойиб ичимлик бўлиб, уни деярли ҳамма севиб тановул қилади, лекин тўғри тайёрлашни биладиганлар жуда кам. Одатда қаҳва турка деб аталадиган — узун дастали қалин металл идишда тайёрланади.

Фото: «Kivahan.ru»

Фото: «Kivahan.ru»

Агар сиз қаҳвани туркада таъми ва хушбўй ҳиди тўлиқ сақланадиган тарзда тўғри тайёрлашни билмасангиз, биз сизга бу борада маслаҳат беришимиз мумкин.

Сифатли ва тоза сув танлаш жуда муҳим. Яхшиси фильтрланган сув олинг.

  • Қаҳва донларини қаҳва эзгичда майдаланг ва туркага солинг. Тайёр майдаланган қаҳва олсангиз ҳам бўлади, лекин янги майдалангани яхшироқ.
  • Сув қуйинг (кераклисини пиёла билан ўлчаб солишингиз мумкин), таъбга кўра шакар қўшинг ва паст оловга қўйинг. Туркадан узоққа кетиб қолманг, бўлмаса энг муҳим жойини ўтказиб юборасиз.
  • Юзида кўпик пайдо бўлишини кутинг. Ичимликнинг қайнаб кетишига йўл қўйманг — бу унинг таъмини бузади. Туркани оловдан олинг ва кўпик пастга тушишини кутинг. Қаҳвани бир марта аралаштирсангиз кифоя.
  • Қаҳвани яна оловга қўйинг. Буни бир ёки икки марта қайтаришингиз мумкин. Бу турканинг катта-кичиклигига боғлиқ. Шу тариқа қаҳванинг таъми тўйинган ва зичроқ бўлиб бораверади.
  • Ичимликнинг дамланишини кутинг.
  • Хушбўй ичимликни финжонларга қуйишдан олдин уларга қайноқ сув солиб бироз кутинг ва кейин тўкиб ташланг. Энди эса қаҳвани кўпиги билан бу финжонларга қуйсангиз бўлади.
Манба: «Tochka.net»

Изоҳ
Асосий янгиликлар