Яқинларингизни нима биландир хурсанд қилмоқчи бўлсангиз, «Баунти» — энг яхши вариант: тайёрлаш жуда осон. Ҳамма масаллиқлар албатта уйингизда бўлади.
Бизга керак бўлади:
- Печенье — 1 пачка ёки 200 гр
- Шакар — 1 ош қ.
- Какао — 2 ош қ.
- Сув — ярим пиёла
- сарёғ — 80 гр
- Шакар упаси — 60 гр
- Қулай идиш оламиз, унга какао ва майдаланган печеньени солиб аралаштирамиз.
- Сувни қайнатамиз ва унинг ичида шакарни эритамиз. Ҳосил бўлган қиёмни аралашма устига қуямиз ва яхшилаб қориштирамиз.
- Сарёғ ва шакар упаси — крем тайёрлаш учун. Уларни аралаштирамиз ва кокос қириндисини қўшамиз.
- Қулай ва текис жойга озиқ-овқатлар учун махсус юпқа плёнка тўшаймиз ва унга тайёр бўлган массани жойлаштирамиз. Устидан кремни сурамиз.
- Рулетни эҳтиётлаб ўраймиз ва совутгичга қўямиз.
Манба: «Хитрости жизни»
Изоҳ (0)