Картошкадан оддийроқ нарса йўқдек кўринса ҳам, бу оддий маҳсулотдан кўплаб ўзига хос ва мазали таомлар тайёрлаш мумкин.
Испанча тортилья
Картошкали тортилья — картошка ва пиёз аралаштирилган тухумли қуймоқ. Кўпинча нонуштада тортилади.Бу таомга картошка ва пиёздан бошқа сабзавотлар ҳам ишлаца бўлади. Тухумга аралаштиришдан олдин, у билан бир вақтда тайёр бўлиши учун хом сабзавотлар пишириб олинади.
Португалча картошкали крокетлар
Талқон сепилиб қовурилган картошкали пюредан тайёрланган бу таом дастлаб Францияда пайдо бўлган. Кейинчалик крокетлар ҳам ноёб таом, ҳам фастфуд сифатида дунёга машҳур бўлиб кетди.Картошкали клёцка
Одатда клёцка шўрвага қўшилади, лекин уни иккинчи таом сифатида ҳам тортиш мумкин. У кўпчилик Европа мамлакатлари ошхоналарида ҳам иштирок этади.Қийма солинган клёцка Беларусь анъанавий ошхонасида цеппелина деб аталади.
Манба: «Kitchenmag.ru»
Изоҳ (0)