Майонезнинг зарари тўғрисида кўп гапирилади. Лекин уни барибир сотиб оламиз. Чунки бизга анъанавий салатлар учун қуюқ ва ўткир таъмли қайла керак бўлади. Бу зарарли қайлани нима билан алмаштириш мумкин? Вариантлар кўпчиликни ташкил қилади.
Масалан:
- бир чимдим қора мурч ва эзилган кашнич солинган табиий йогурт яшил сабзавотли енгил салатларга мос келади;
- шунингдек кўкатли сабзавот салатлар учун тузланган қатиқдан фойдаланиш мумкин;
- оливье ва шунга ўхшаган салатлар учун қаймоқ ва хантал аралашмасидан фойдалансангиз ҳам бўлади;
- қаймоқ ва аджика аралашмасидан парранда ва сабзавотларни духовкада пиширишда ишлатиш мумкин.
Саримсоқли-йогуртли қайла (гўштли таомларга мос келади)
- 1 пиёла шакарсиз йогурт
- ½ бошча саримсоқ
- 5 ош қ. зайтун ёғи.
Творогли қайла (картошкали ва сабзавотли таомлар билан мос келади)
- 1 пиёла сут
- 100 г творог
- 2 ош қ. хантал
- зира
- туз ва шакар таъбга кўра
Манба: «АиФ»
Изоҳ (0)