ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари Мосулнинг Эски шаҳар қисмига полициячилар кўринишида кириб келиб, камида 15 нафар тинч аҳоли вакилини ўлдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Agence France-Presse агентлиги маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.
Ҳозирда Ироқ ҳарбийлари ва АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари Мосулни ИШИДдан озод қилиш бўйича операцияни давом эттирмоқда.
Шаҳарнинг шарқий қисми озод қилинган, ғарбий қисмининг эса учдан икки қисми террорчилардан тозалаб бўлинган. Шаҳарда қолган жангариларнинг Суриядаги ИШИД бўлинмалари алоқаси тўлиқ узиб қўйилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)