Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор тумани маъмурияти янги туғилган чақалоқларга қўйилиши тақиқланган исмлар рўйхатини тузди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
The Guardian нашрининг ёзишича, Ислом, Қуръон, Макка каби ислом дини билан боғлиқ исмлар ҳам тақиқ остида қолган. Тақиққа тушган исмларнинг тўлиқ рўйхати ҳозирча эълон қилинмаган.
Хабар беришларича, шундай исмли чақалоқларга давлат соғлиқни сақлаш ва таълим тизимида хизмат кўрсатилмайди.
Маълумотларга кўра, Хитойда истиқомат қилувчи 23 миллион мусулмоннинг қарийб ярми Шинжонда яшайди.
Аввалроқ минтақада диний экстремизмга қарши кураш доирасида аёлларнинг ниқобдан фойдаланиши, эркакларнинг «ноодатий соқол» қўйиши тақиқланган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)