Америкалик Карен Шиболет қўполлик қилингани ва бизнес-классдаги жойидан самолётнинг дум қисмидаги ўринга ўтиришга бесабаб мажбур қилгани учун United Airlines компаниясини судга берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Шиболетнинг сўзларига кўра, ҳодиса 2016 йил сентябрь ойида, АҚШнинг Ньюарк шаҳридан Лондонга учаётган самолёт бортида юз берган.
Қиз бизнес-классдаги жой учун уч минг доллар тўлаган. Унинг айтишича, у бизнес-классга киргач, салонда бир нечта бўш жой борлигини кўрган.
Бироқ парвозга ўн дақиқа қолганида аэропортда ишловчи авиакомпания ходимаси самолёт бортига кирган ва сабабини тушунтирмасдан қиздан ўз жойини бўшатиб, самолётнинг дум қисмидаги жойга бориб ўтиришни талаб қилган.
Бунинг устига United Airlines ходимаси унинг қўлидан тортиб, салон бўйлаб судраб, самолётнинг дум қисмига олиб борган. Шундан сўнг қизни мажбурлаб, унинг кўз ёшларига эътибор қилмасдан, 21-қаторга жойлаштирган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)