Хитой расмийлари Ички Мўғулистон автоном тумани ва Ганьсу провинцияси ҳудудида ўта шафқатсиз қотилликларни содир этган 53 ёшли Гао Чэнъюн исмли эркакни қатл этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Хабар берилишича, маньяк фақат қизил кўйлакли ёш аёлларни ўлдирган. Қотил зўрлаш, қотиллик, талончилик ва мурдани таҳқирлаш жиноятларида айбдор деб топилган. Ҳаммаси бўлиб, у 11 аёлни ўлдирган.
У, ўз одатига кўра, аёлларни уйигача изидан кузатиб борган ва ўша ерда жиноятни амалга оширган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)