Остонада Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича экспертлар даражасидаги маслаҳатлашувлар 2 май куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Мухтор Тилайберди маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Экспертлар учрашуви 2 май куни Остонада бўлиб ўтади. Биз барча томонларни — тинчлик кафили бўлган давлатлар, Сурия ҳукумати ва қуролли мухолифатни кутяпмиз. Бунинг учун барча тайёргарлик кўрилган», — дея таъкидлади вазир ўринбосари.
Шунингдек, Мухтор Тилайберди Остонадаги Суриядаги вазият бўйича халқаро учрашув 3—4 май куни юқори даражада ўтказилиши ва унда ҳам музокараларнинг барча томонлари иштирок этишига умид билдирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)