Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Мексикада қидирувда бўлган йирик наркобаронлардан бири, «Бўғоз» наркокартели етакчиси Команданте Буқа лақабли Хулиан Мануэль Лойса Салинас жиноятчилар ва Мексика федерал хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувда ўлдирилди. Бу ҳақда Тамаулипас штатининг Twitter’даги саҳифасида

En Tamaulipas, Fuerzas Federales confirman que tras enfrentamientos con criminales, murieron los delincuentes " El Toro" y "Pancho" Carreon.

— Gobierno Tamaulipas (@gobtam) April 22, 2017

Фото: “Lapresse.ca”

Фото: “Lapresse.ca”

«Тамаулипасда федерал кучлар жиноятчилар билан тўқнашувдан сўнг Буқа ва Панчо Карреон ўлдирилганини тасдиқлади», — дейилади хабарда.

Команданте Буқа Тамаулипасда энг кўп қидирилган жиноятчилар қаторига кирган. У Рейноса шаҳрида йўқ қилинган.

Бошқа хабарларда штат расмийлари фуқароларни эҳтиёткорликка чақирган, чунки наркокартелнинг бошқа аъзоларини аниқлаш бўйича операция давом этмоқда.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар