Яман армиясининг аксилтеррор бўлинмалари Хадрамаут провинциясида «Ал-Қоида Арабистон ярим оролида» террорчилик тармоғи қўмондонлиги аъзоларини қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматига ёрдам кўрсатаётган араб коалицияси штаби маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Коалиция махсус бўлинмаси ва авиацияси ҳам сафарбар этилган операция 22 апрель, шанбага ўтар кечаси бўлиб ўтди.
Тармоқнинг қатор етакчиларини қўлга олишга муваффақ бўлинди. Уларнинг кўпчилиги турли мамлакатлардан келган ёлланма жангарилар эканлиги билдирилмоқда.
Жангарилар Яман жанубида туркум терактлар уюштиришни режалаштирган. Ҳарбийлар қурол-яроғ, техника ва портловчи моддаларни мусодара қилди.
Изоҳ (0)