UZINFOCOM марказида 21 апрель куни UZ доменини рўйхатга олувчилар (регистраторлар) иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда марказ матбуот хизмати.
Йиғилишда, бошқа масалалар қаторида, домен номини рўйхатга олиш учун хизматлар нархини қайта кўриб чиқиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Регистраторларнинг таклифи ва UZ домени маъмурининг фикридан келиб чиққан ҳолда, UZ доменида рўйхатга олиш нархини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилинди.
Аввалроқ баъзи регистраторлар томонидан 1 майдан эътиборан UZ домен номини рўйхатга олиш нархи 45 минг сўмгача оширилиши ҳақида ахборот берилган эди.
Маълумот учун, сўнгги бир неча йилдан бери UZ домен номини рўйхатга олиш нархи 23—26 минг сўм атрофида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)