Германия ҳукумати нафратни авж олдиргани ва сохта янгиликлар тарқатгани учун ижтимой тармоқларни жаримага тортиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» маълум қилди.
Жарима миқдори 50 миллион еврогача бориши кўзда тутилган.
Қонун лойиҳасига кўра, жарималар ижтимоий тармоқларнинг юқори мартабали менежерларига ҳам қўлланади. Улар 5 миллион еврогача жаримага тортилиши мумкин.
Қонун лойиҳаси болалар порнографияси ва терроризмга даъват деб ҳисобланадиган хабарларга тегишли бўлади. Уларни тармоқдан чиқариб ташлаш учун 24 соат вақт берилади.
Мазкур қонун лойиҳаси шу кўринишда қабул қилинса, Германияда ижтимоий тармоқлар фаолиятига қўйилган талаблар дунёдаги энг қаттиққўл шартлар бўлиши билдирилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)