Ўзбекистонда илк бор давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти «Очиқлиги индекси» рейтинги эълон қилинди, дея хабар бермоқда UZ24.
Рейтинг 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра тузилган бўлиб, у давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва мониторинг бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан тузилган.
Рейтингнинг 1-поғонасида 97,5 балл билан Давлат солиқ қўмитаси қайд этилди. Иккинчи ва учинчи ўринларни 96,33 балл билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Марказий банк банд этган.
Биринчи ўнталикка Адлия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги кирган.
Энг сўнгги — 47-ўринда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси 21,4 балл билан қайд этилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)