АҚШ Шимолий Кореяга қарши киберҳужум уюштирган. Бу ҳақда Исроилнинг i24NEWS янгиликлар телеканали муҳаррири Дэвид Шустер разведкадаги манбасига таяниб, маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Киберҳужум натижасида 15 апрель куни учирилиши керак бўлган ракета режалаштирилган стартдан сўнг бир лаҳзада портлаб кетган.
Аввалроқ Шимолий Корея муваффақиятсиз ракета синовини ўтказгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)