Шри-Ланка пойтахти Коломбода чиқиндиларнинг улкан уюми аҳоли турар-жойларига қулаши оқибатида камида 6 киши, жумладан, 3 нафар бола ҳалок бўлди. Яна 10 киши жароҳат олди, дея хабар беради «Интерфакс».
Ҳиндистон ОАВларига кўра, давомли ёмғирлар туфайли чиқиндихонадаги уюм уйлар томонга сурила бошлаган. Кейинчалик улар аланга олиб, турар-жойларга қулаган.
40 та иморат вайроналар остида қолгани билдирилмоқда. Ҳодиса оқибатида тирик қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)