Бешинчи авлод F-35А Lightning II қирувчи самолётлари 15-16 апрель кунлари АҚШдан Европага юборилади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари дам олиш кунларига режалаштирилган машғулот жараёнлари доирасида F-35А Lightning II самолётлари гуруҳини Европага жойлаштиради», - дейилади АҚШ Мудофаа вазирлиги ахборотида.
https://twitter.com/DeptofDefense/status/852902460570120196
Қирувчи самолётлар АҚШ ва НАТОнинг Европадаги бошқа авиацияси билан биргаликда ўқув машғулотларига жалб этилади. Машғулотлар яқин ҳафталар ичида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)