Air China авиакомпанияси Пекин ва Пхеньян ўртасидаги авиақатновларни 17 апрелдан тўхтатади. Бу ҳақда, Reuters агентлигига асосланиб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Авиакомпания маълумотларига кўра, мазкур қарор ушбу йўналишга бўлган талабнинг ниҳоят даражада пастлиги сабаб қабул қилинган.
Қайд этишларича, мазкур йўналиш бўйича рейслар 2008 йилдан бери амалга ошириб келинаётган бўлиб, парвозлар бир неча бор турли сабабларга кўра, хусусан, рейснинг йўловчилар билан тўлмагани сабаб бекор қилинган.
Agence France-Presse’нинг хабар беришича, Хитой авиакомпаниясининг мазкур баёнотидан сўнг, Шимолий Корея пойтахтига энди фақат битта – Air Koryo авиакомпанияси самолётлари парвоз қилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)