Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида йўловчи поездининг саккиз вагони рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, ҳодиса оқибатида 10 киши жиддий жароҳат олган, яна бир неча йўловчи кичик жароҳатлар олган.
Нохуш ҳодиса Рампур шаҳрида содир бўлди. Поезд маҳаллий Мератх—Лакхнау шаҳарлараро йўналиши бўйлаб қатнаётган бўлган.
Воқеа жойига тез тиббий ёрдам машиналари етиб келган, бахтсиз ҳодиса нима сабабдан рўй бергани ўрганилмоқда.
Ҳиндистон темир йўллар вазирлиги раҳбари Суреш Прабху вазиятни ўз назорати остига олганини маълум қилди.
«Тегишли текширув ишларини ўтказишга кўрсатма берилган, ҳар қандай қоидабузарликка қатъий чора кўрилади», — деб ёзди вазир Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)