АҚШ ўзининг ўнлаб ҳарбий хизматчиларини Сомали ҳукуматига террорчиларга қарши курашишда ёрдам кўрсатиши учун юборди, деб хабар берди «РИА Новости».
Пентагон вакилларининг аниқлик киритишича, америкалик ҳарбийлар Сомали ҳукуматининг илтимосига кўра мамлакат пойтахти Могадишога 2 апрель куни етиб келган.
Аскарларнинг хизмат вазифаси сентябрь ойининг охирига қадар давом этиши тахмин қилинмоқда. Бу вақт давомида улар маҳаллий қуролли кучлар ҳамда Сомалидаги Африка Иттифоқи тинчликпарвар кучларига тайёргалик борасида ёрдам кўрсатади.
АҚШ қуролли кучларининг Африка қўмондонлиги расмий вакили Пет Бранснинг маълум қилишича, америкалик ҳарбийлар «ўз иттифоқдошлари ва ҳамкорларига хавфсизликни таъминлаш доирасида бир қатор тадбирлар ўтказади».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)