Наманган вилоятидаги янги автобус йўналишларида Isuzu русумли 55 та автобус қатновга чиқди. Бу ҳақда «1news.uz» хабар бермоқда.
Наманган шаҳрининг марказий қисмини 12 та турар-жой даҳаси билан боғловчи йўналишлар ишлаб чиқилди. Фойдаланишга топширилган янги автобуслар вилоят марказини қўшни қишлоқлар билан боғлаш имконини беради. Жумладан, Тўрақўрғон тумани аҳолисини шаҳарга етказиш учун 7 та автобус хизмат қилмоқда.
Янги йўналишлар очилишидан ташқари, бир пайтлар тўхтатиб қўйилганлари ҳам тикланмоқда. Жумладан, чегарадаги Оқтом қишлоғидан вилоят марказига қатнов учун янги автобуслар ажратилди.
Вилоят йўлларида GPS-мониторинг тартибида ишловчи таксиларни ҳам энди тез-тез учратиш мумкин. Уларнинг сони 200 тага етгани билдиримоқда.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Наманган шаҳрининг баъзи кўчаларида кундузи Damas автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)