«Ўзбекистон» телеканалида 12 апрель, чоршанба куни соат 20:05 да эфирга узатиладиган «Мулоқот ва манфаат» номли таҳлилий кўрсатувда «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси фаолияти танқидий руҳда муҳокама этилади. Бу ҳақда Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи саҳифасида маълум қилинди.
Кўрсатувда, жумладан, қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
- Автомобиль сотиб олишга шартнома тузиш навбатининг очиқ ва ошкора эмаслиги;
- Тўловларни банк пластик карточкаси орқали амалга ошириш муаммо бўлаётгани;
- Автомобилни шартномада кўрсатилган муддатда берилмаётгани;
- Жисмоний шахслар билан тузиладиган шартномаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи ва ишлаб чиқарувчилар манфаатига хизмат қилувчи шартлар киритилганлиги;
- Янги автомобилларда бир қатор носозликлар мавжудлиги;
- Кредитга автомобиль сотиб олишдаги қийинчиликлар.
Изоҳ (0)