Россиянинг «Газпром» компанияси Ўзбекистондан газ сотиб олиш бўйича имзолаган 5 йиллик шартноманинг қиймати 2,5 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда «Газпром экспорт» материалларига таяниб, «Review.uz» хабар бермоқда.
Шартнома «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси билан тузилган.
Март ойи охирида «Газпром» раҳбари Алексей Миллер илк бор Ўзбекистон билан табиий газ харид қилиш бўйича 5 йиллик шартномани имзолаш ҳақида келишиб олинганини маълум қилганди.
Апрель бошида компания Ўзбекистон билан 2018 йилдан бошлаб ҳар йили 4 миллиард кубометр газ харид қилиш бўйича 5 йиллик шартнома тузди.
Мазкур келишувга қадар «Газпром» Ўзбекистондан газни ҳар йили янгидан тузиладиган шартномалар асосида сотиб оларди. Компания Ўзбекистондан газ сотиб олишни 2003 йилда бошлаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)