Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатда 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим иқтисодий йўналишларига бағишланган мажлисда қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида 12 апрелда Тошкент ислом университетида битирувчилар учун меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Меҳнат ярмаркасида университетнинг бакалавриат ва магистратура босқичида таълим олаётган битирувчилар ҳамда иш берувчи корхона, ташкилот ва муассасалар иштирок этди.
Тошкент ислом университети бакалавриат босқичида «Тарих», «Диншунослик», «Психология», «Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар», «Информатика ва ахборот технологиялари», «Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими» мутахассисликлари, магистратура босқичида «Диншунослик», «Исломшунослик», «Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакацҳунослик» мутахассисликлари бўйича мутахассислар тайёрламоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)