Россия Федерация кенгаши Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича шартнома ратификация қилинишини маъқуллади. Бу ҳақда Uzdaily хабар бермоқда.
Россия ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлари — армия генерали Сергей Шойгу ва генерал-полковник Қобул Бердиев 2016 йил 29 ноябрда Москвада ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича шартнома ҳамда 2017 йилда ҳарбий идоралар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик режасини имзолаган эди.
Шартномага кўра, томонлар Россия ва Ўзбекистонда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш, икки мамлакат Қуролли кучларининг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича қўшма тадбирларни амалга оширади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 29 март куни мазкур шарномани ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолаганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)