• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ерик Утембаев: «Мен Тошкентдан 50 километр масофада туғилганман»

    Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик Утембаев билан интервью.

    Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси — эҳтимол, Тошкентдаги энг фаол дипломат. Ерик Утембаев мунтазам равишда вазирликлар ва идоралар раҳбарлари билан учрашади, тез-тез ҳудудларда бўлади, Қозоғистон ҳудудлари раҳбарлари ва бизнесменларини Ўзбекистон ҳудудларига олиб келади, ўзбек бизнесменлари билан бутун Қозоғистон бўйлаб сафарлар уюштиради, ўзбекистонлик журналистлар учун Олмаотада қардош мамлакатнинг энг атоқли маданият арбоблари билан учрашув ташкил қилади. «Ўзбекистон менга яқин, — дейди Ерик Милтикбаевич, — мен Жанубий Қозоғистон вилоятининг Қазиғурт туманида туғилганман. Бу эса Тошкентдан бор-йўғи 50 километр масофада. Сизнинг мамлакатингиз ва Ўзбекистон халқи ҳақида орқаваротдан эшитиб ўрганмаганман».

    Фото: Facebook / Ерик Утембаев

    Фото: Facebook / Ерик Утембаев

    Шарҳловчимиз Бахтиёр Насимов суҳбат чоғида 33 та савол берди ва Ўзбекистон у учун Фавқулодда ва Мухтор Элчи сифатидаги тўртинчи хорижий мамлакат бўлган тажрибали дипломат барчасига ҳеч қандай истисносиз жавоб қилди. Суҳбат эса, тахмин қилиш қийин бўлмаганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Остонага уюштирилган давлат ташрифи ҳақидаги гапдан бошланди.

    «Олий даражадаги учрашувлар барча муаммоли масалаларни бартараф қилади».

    Қозоғистон томони Ўзбекистон Президенти ташрифидан кутган натижалар қанчалик оқланди? Биз кутган натижалар тўлиқ даражада оқланди. Олдинда бизни ҳамкорлигимизнинг бутун спектри бўйлаб эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича улкан ишлар кутмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи максимал даражада амалий мазмун-моҳиятга тўла бўлди. Ташриф доирасида 13 та ҳужжат имзоланди. Халқаро экспертлар фикрича, Сизнинг давлатингиз Раҳбарининг Остонага амалга оширилган ташрифи тарихий деб аталди ва мамлакатларимиз ўртасидаги ривожланишнинг янги даражасига чиқиш имконини берди. Қозоғистон раҳбарияти ўтган ташриф якунларини юқори баҳолайди ва икки томонлама контактлар доирасида сермаҳсул муносабатларга умид қилади.

    Бизнинг етакчиларимиз қанчалик тез-тез учрашса, Элчихоналарнинг ишлаши шунчалик енгиллашади. Уларнинг учрашувлари шарофати билан деярли барча муаммоли масалалар бартараф этилади.

    «Марказий Осиё келажаги учун масъулият — Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигига хос хусусият».

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистон, БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоси сифатида, Марказий Осиёнинг долзарб нуқтаси — Афғонистон муаммосини ҳал этишда кўмаклашиши мумкинлигини таъкидлади. Қозоғистон ва Ўзбекистон учун минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокамаси доим Афғонистон муаммосига бориб тақалади. Қозоғистон ўзининг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги аъзолиги доирасида бу йўналишни бирламчи масала сифатида танлади.

    Президент Ш. Мирзиёев биргаликдаги ҳаракатларгина ушбу «қайноқ нуқта»ни совитиш имконини беришини ҳаққоний равишда қайд этди. Албатта, бутун дунё ҳамжамиятининг фаол иштироки талаб этилади. Бироқ фақат Марказий Осиё давлатларининг ушбу йўналишдаги умумий ва жипслаштирилган ҳаракати афғон муаммосини бартараф этиш учун шароитлар яратишда ёрдам беради. Қозоғистон Афғонистон билан гуманитар соҳада фаол ишламоқда (биз мунтазам равишда гуманитар ёрдам кўрсатамиз, ўз ҳисобимиздан талабалар ва мутахассисларни ўқитамиз), Ўзбекистон эса «дунё инфратузилмаси»ни қуришда бой тажрибага эга (йўллар ётқизилмоқда, кўприклар, мактаблар ва касалхоналар қурилмоқда).

    Бизнинг позицияларимиз бу масалада ўхшаш. Бизнинг фикримизча, Афғонистон ичидаги миллий диалоггина афғон жамияти ичкарисидаги манфаатлар мувозанатлашишига, ички кескинликнинг пасайишига ва мамлакатдаги хавфсизликнинг мустаҳкамланишига ҳақиқатда таъсир кўрсатиши мумкин.

    «Ўзбек бизнеси учун Қозоғистонда ғоятда кенг имкониятлар мавжуд».

    Мамлакатларимиз ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини қандай кучайтириш мумкин? Мустақиллик йиллари давомида биз давлатларимиз ўртасидаги ишончли ва фаол алоқани нафақат сақлаб қолишга, балки мустаҳкамлашга ҳам муваффақ бўлдик. Биз учун Ўзбекистон — энг яқин қўшни давлат, вақт синовидан ўтган дўст ва ишончли шерик.

    Бугун мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий кооперацияни ривожлантириш ўзаро ҳамкорликнинг энг афзал кўрилган шакли бўлиб қолмоқда.

    Биз узунлиги икки минг километрдан зиёд катта кўламли умумий чегарага эгамиз. Қозоғистоннинг тўртта: Жанубий Қозоғистон, Қизилўрда, Ақтўбе ва Манғистов вилоятлари Ўзбекистон билан чегарадош. Мавжуд потенциални тўлиқ ҳажмда амалга ошириш керак.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланди, у ҳудудлар ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик учун асосий йўналишларни белгилаб беради. Ҳудудларнинг иқтисодий ҳамкорлигида асосий урғулар саноат кооперациясини ривожлантириш, транспорт ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга берилиши керак.

    Келажакда биз янада баландроқ даражага чиқишимиз — Чегара яқинидаги савдо марказини яратишимиз ва Ҳудудлар форумини ўтказишимиз мумкин.

    Бизнинг икки томонлама ҳудудий ҳамкорлигимиздаги прогресс бутун Марказий Осиё минтақасида комплекс ҳудудий ҳамкорликни йўлга қўйиш учун мустаҳкам асос яратиши мумкин.

    Бугун бизнинг муносабатларимиз сифатли ва янги мазмун-моҳият билан бойимоқда, биз максимал даражада жоиз бўлган масалалар доирасида ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилганмиз. Элчихона ўз навбатида кўпрежали Қозоғистон-Ўзбекистон диалогини мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш бўйича бутун кучини ишга солишга тайёр.

    Ўзбек бизнеси учун Қозоғистонда ғоятда кенг имкониятлар мавжуд ва, биз, ўз томонимиздан, бизнинг бозорга киришда ҳар томонлама кўмак берамиз.

    «Қозоғистон Ўзбекистон учун ўз бозорига эркин кириш имкониятини тақдим этади».

    Сиз Ўзбекистон ҳукуматидан Ўзбекистондаги Қозоғистон компаниялари учун савдо шартларини енгиллаштиришни сўрайсизми? Охирги вақтларда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси кескин ўсди, чегараларимизнинг ўтказувчанлик қобилияти ошди, янги турдаги маҳсулотлар етказиб берилмоқда. Шу билан бир вақтда, ўзаро савдо ҳолатига салбий таъсир ўтказаётган қатор тўсиқлар ҳам бор. Масалан, Ўзбекистонда акциз солиқларининг борлиги бизнинг маҳсулотларимиз (ун, макаронлар, сопол плита, жами 190 дан ортиқ маҳсулотлар ёки Қозоғистон экспортининг 30 фоизи) ўзбек бозорига кириб боришида жиддий тўсиқ бўлиб хизмат қилади.

    Шунга қарамай, Қозоғистон Ўзбекистон учун ўз бозорига эркин кириш имкониятини тақдим этган.

    Аммо ўтган йилнинг сентябридан мамлакатларимизнинг манфаатдор органлари икки томонлама савдони рағбатлантириш учун барча тўсиқларни бартараф этиш устида ишламоқда. Умуман олганда, савдодаги тўсиқларни олиб ташлаш нафақат ўзаро савдо ҳажмини, балки ишлов берилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга инвестициялар ҳажмини ҳам ошириш имконини беради. Бу давлатларимизнинг қўшма ва узоқ муддатли манфаатларига жавоб беради.

    Фото: Facebook / Ерик Утембаев

    Фото: Facebook / Ерик Утембаев

    «Икки мамлакат тадбиркорлари томонидан ҳамкорлик тўғрисида жами 840 миллион долларлик 92 та ҳужжат имзоланди».

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат ташрифи доирасида Қозоғистон-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди, унда икки давлатдан 500 нафар тадбиркор қатнашди. Амалий ечимлар қанақа бўлди?

    Иқитисодий хусусиятга эга ҳамкорлик тўғрисида жами 97 миллион долларлик ўнта ҳужжат имзоланди, улар орасида қуйидагилар ҳам бор:

    1. «Сари арка Автопром» МЧШ ва «Ўзавтосаноат» АК ўртасида GM Uzbekistan АЖ автомобилларини йиғиш корхонасини (SKD) ташкил этиш ҳақида 17 миллион долларлик битим;
    2. «КазМунайГаз» МК ва «Ўзбекнефтгаз» МХК ўртасида нефть хом ашёсини етказиб бериш ва транзит қилиш соҳасида Ҳамжиҳатлик ҳақида меморандум;
    3. «А-Фруктс» МЧШ ва «Ўзагроэкспорт» АЖ ўртасида янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 30 миллион долларлик шартномалар;
    4. «НефтехимТрейдинг» Қозоғистон-Ўзбекистон Савдо уйи» МЧШ ва «Ўзсаноатэкспорт» АЖ ўртасида товарлар экспортига 20 миллион долларлик консигнация шартномаси;
    5. «Марказий Осиё Савдо уйи» МЧШ ва «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ ўртасида янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 30 миллион долларлик шартномалар;
    6. «Жанубий Қозоғистон фармацевтика кластери ассоциацияси» ЮШБ ва «Ўзфармсаноат» Давлат акциядорлик концерни ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
    7. «TengriBank» АЖ ва «Асака» банки ўртасида молиявий бозорларда операциялар ўтказишнинг умумий шартлари ҳақидаги умумий битим;
    8. «KaznexInvest» ЭИМА» АЖ ва Ўзбекистон Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ўртасида Ҳамжиҳатлик тўғрисида меморандум;
    9. «Қозоғистон ташқи савдо палатаси» МЧШ ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик ҳақида битим;
    10. «Қозоғистон ташқи савдо палатаси» МЧШ ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида «Қозоғистон-Ўзбекистон» ишбилармонлик кенгашини тузиш ҳақида келишув.
    Умуман олганда, Қозоғистон-Ўзбекистон бизнес-форуми ва ўзбек компаниялари маҳсулотларининг кўргазмаси якунларига кўра, икки мамлакат тадбиркорлари томонидан ҳамкорлик тўғрисида жами 840 миллион долларлик 92 та ҳужжат имзоланди.

    «Умумий давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини соддалаштириш устида катта иш амалга оширилмоқда».

    Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг энг бирламчи ва истиқболли йўналишлари. Икки томонлама алоқаларда энг муҳим масалалар ҳамиша савдо-иқтисодий ҳамкорликка бориб тақалган. Муҳим қадам икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли экспорт етказиб беришларни чуқурлаштириш ва рағбатлантириш, етказиб бериладиган маҳсулотлар спектрини кенгайтириш бўлиши керак.

    Биз минтақавий ва чегарадаги ҳамкорлик салоҳиятидан тўлиқ ҳажмда фойдаланишимиз керак. Ҳудудларни ривожлантириш учун энг муҳим масалалар қаторига икки давлат эркин иқтисодий зоналари (ЭИЗ) ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, иккала давлат ҳудудлари бўйлаб транспорт коммуникациялари, юк ва йўловчи ташувлари, транзитни ривожлантириш соҳаси киради. Бундан ташқари, ҳудудлараро ҳамкорликни амалга оширишда қўшма корхоналар, чегара яқинидаги савдо марказлари, саноат ва қишлоқ хўжалик кластерларини тузиш каби самарали шакллардан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

    Бу ишни тезлаштириш учун элчихона Қизилўрда ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари ҳокимларининг Навоий, Самарқанд вилоятларига ва Қорақалпоғистон Республикасига ташрифларини ташкил қилди. Қарағанди, Ақтўбе ва Жанубий Қозоғистон вилоятлари ҳоким ўринбосарларининг Тошкент ва Тошкент вилоятига ташрифлари ташкил этилди. Яқин орада Навоий вилояти ҳокимининг Қизилўрдага ва Жиззах вилояти ҳокимининг Таразга жавоб ташрифлари кутилмоқда.

    Умумий давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини соддалаштириш устида катта иш олиб борилмоқда. Бунда гап М39 трассасида жойлашган янги ўтиш пунктларининг очилиши, кўпчилик чегара пунктлари иш режимининг кундузгидан кеча-кундузгига ўзгариши, шунингдек, уларнинг икки томонламадан кўп томонламага ўзгариши ҳақида бормоқда.

    «Шимол-Жануб» транзит-транспорт йўлагидаги қўшма инфратузилма лойиҳалари, Афғонистон ва Эрон йўналишидаги транзит магистрал йўллар ҳам истиқболли ҳисобланади, «Бейнеу—Ўзбекистон чегараси» автомобиль йўлининг тугалланиши эса Ўзбекистон томонидан Каспий денгизидаги портларнинг қўлланилиши учун имкониятлар яратади.

    Мудофаа ва аэрокосмик саноат соҳасидаги, Ерни масофадан зондлаш соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, Ўзбекистон телекоммуникация ва телерадиоузатиш тармоқлари операторлари манфаатлари йўлида «KazSat» космик алоқа тизими хизматларини кўрсатиш бўйича ҳамкорликлар ҳам ривожланиш йўлига ўтди.

    Концептуал планда Қозоғистон ва Ўзбекистон бугун шунчаки стратегик муносабатлар намунасини эмас, балки ўзларининг илғор шериклигининг ноёб шаклини намойиш қилмоқда. Унинг асоси кенг форматли ҳамкорлик, бир-бирига самимий ҳурмат билан тўлдирилган. Қандайдир ечилмаган масалаларнинг, айниқса, муаммоларнинг йўқлиги, барча минтақавий ва халқаро масалаларга нисбатан қарашларнинг ва ёндашувларнинг умумийлиги, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш борасидаги қатъийлик, шунингдек, Марказий Осиё келажаги учун масъулият Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигига хос хусусият ҳисобланади.

    «Қозоғистон ва Ўзбекистон бир-бирига самимий ҳурмат намунасини намойиш қилмоқда».

    Мамлакатларимиз ўртасидаги маҳсулот айланмасининг асосий кўрсаткичлари ва истиқболлари. Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро муносабатлар олға қараб ривожланишнинг янги ва сифатли босқичига ўтмоқда, у савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш билан тавсифланади.

    Маҳсулот айланиши 2016 йилда 1,5 миллиард доллардан ортиқни ташкил этди ва 2015 йилга нисбатан деярли 10 фоизга қисқарди (2015 йилда товар айланиши 1,67 миллиард долларга тенг бўлган эди).

    Шу билан бирга, соф қийматдаги савдо ҳажми 36,5 фоизга, якуний қайта ишланган маҳсулот эса 30 фоиздан зиёдроққа кўпайди. Шу тариқа, ўзаро савдо ҳажмларининг реал қисқариши кузатилмади.

    Бу ўзаро савдони ривожлантириш учун аҳамиятли потенциал борлигидан дарак беради, деб ҳисоблайман. Бизда товар айланмасини бир неча баробар кўпайтириш учун барча захиралар ва шарт-шароитлар мавжуд. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Остонага амалга оширилган давлат ташрифи якунларига кўра, биз уни 2020 йилга қадар бир неча баравар, яъни 5,0 миллиард долларгача кўпайтиришга келишиб олдик, бунинг учун эса бизда барча шароитлар ва захиралар бор.

    2015 йилдан 2016 йилнинг 9 ойигача бўлган даврда Ўзбекистондан Қозоғистонга тўғридан-тўғри инвестицияларнинг ялпи оқими 16,1 миллион долларни ташкил этди, Қозоғистондан Ўзбекистонга инвестициялар эса 259,8 миллион долларга тенг бўлди.

    Ерик Милтикбаевич Утембаев

    1966 йил 24 февралда Чимкент вилоятида туғилган.С.М. Киров номидаги Қозоғистон давлат университетини тугатган.Физика-математика фанлари номзоди, доцент.

    1990—2000 йиллар. Ал-Форобий номидаги Қозоғистон давлат Миллий университети: аспирант; катта ўқитувчи, иқтисодиёт ва жамиятшунослик факультети декани ўринбосари; Иқтисодиёт ва ҳуқуқ институти ўқув иши бўйича директори ўринбосари, докторант.

    2000—2001 йиллар. Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик Кенгашининг Иқтисодий хавфсизлик масалалари бўйича бўлимида мудир ўринбосари — сектор мудири.

    2001—2002 йиллар. Қозоғистон Республикаси Стратегик режалаштириш агентлиги раиси ўринбосари.

    2002—2005 йиллар. Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари — Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши котибияти мудири.

    2005—2006 йиллар. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида топшириқлари бўйича элчи — Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми масалалари бўйича музокараларда Қозоғистон Республикаси вакили.

    2006—2009 йиллар. Қозоғистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси.

    2009—2012 йиллар. Қозоғистон Республикасининг Бельгия Қироллиги ва Люксембург Буюк Герцоглигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси; қўшимча равишда Қозоғистон Республикасининг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги ваколатхоналари раҳбари.

    2012—2016 йиллар. Қозоғистон Республикасининг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси.

    2016 йил апрелидан — Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси.

    «Мамлакатингиз билан дўстлик ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган йўлимиз ўзгаришсиз қолмоқда».

    Ўзбекистон иқтисодиётининг қозоғистонлик инвесторлар учун энг катта қизиқиш уйғотадиган соҳалари. Ҳудудларнинг иқтисодий ҳамкорлигида асосий урғулар саноат кооперациясини ривожлантириш, транспорт ва қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга берилиши керак.

    Ўзаро савдода хом ашё маҳсулотлари кўпроқ устун келади, уларнинг улуши 56 фоизга тенг. Ишлов берилган маҳсулотлар ҳиссаси Ўзбекистон билан товар айланмасида 44 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, Қозоғистон Республикасининг умумий товар айланмаси ҳажми 62 миллиард долларни ташкил қилади, шунинг 35,9 миллиард доллари ёки 58 фоизи ишлов берилган маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келади.

    2015—2016 йилларда Қозоғистондан Ўзбекистонга экспорт қилинган маҳсулотлар асосан буғдой дони ва зайтун мевалари, ун, рух рудалари ва концентратлар, темирдан ярим тайёр маҳсулотлар, нефть хом ашёси ва бошқалар бўлди.

    Қозоғистон Ўзбекистондан импорт қилиб олган асосий маҳсулотлар эса 2015—2016 йилларда қуйидагилар бўлди: табиий газ, янги узилган узум, томатлар, олча ва гилос, қуритилган узум ва бошқалар.

    Қозоғистонлик инвесторлар Ўзбекистоннинг қуйидаги соҳаларига қизиқиш билдирмоқда: қурилиш, кимё тармоғи, газни чуқур қайта ишлаш, инфратузилма лойиҳалари, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, машинасозлик ва бошқалар.

    «Тарих, тил ва урф-одатларнинг умумийлиги, халқларимизнинг қўшничилиги яқин Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини олдиндан белгилаб берди».

    Гуманитар алоқалар. Тарих, тил ва урф-одатларнинг умумийлиги, халқларимизнинг қўшничилиги Қозоғистон-Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳадаги яқин ҳамкорлигини олдиндан белгилаб берди. Бизнинг муносабатларимизга ўзгача хусусиятни Қозоғистон ва Ўзбекистонда истиқомат қиладиган диаспоралар бахш этади. Улар икки мамлакат ўртасидаги «жонли кўприк»дир. Маданий ҳамкорлик, илм ва таълим соҳасидаги ўртоқлик бизни қониқтирмайди. Мен Фанлар академияси раҳбарияти, Маданият вазирлиги билан учрашувлар ўтказдим ва биз ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича қатор вазифаларни белгилаб олдик. Ҳозир 2018 йилни Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб, 2019 йилни Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг барча соҳаларини қамраб олувчи чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, айниқса, айнан гуманитар-маданий йўналишни кучайтириш режалаштирилмоқда.

    «Ҳал этиб бўлмайдиган масалаларнинг ўзи йўқ».

    Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси роли ҳақида. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўз алоқаларининг бутун даври давомида серқирра икки томонлама ҳамкорликнинг барча масалалари бўйича ҳамжиҳатликка кела олган. Аммо икки томонлама ҳамкорлик потенциалидан ҳозирча тўлиқ фойдаланилмаяпти. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланганимга деярли бир йил бўлди. Шу вақт ичида икки томонлама ҳамкорлик бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишга эришилди. Шундай қонуният борки, у ёки бу ишни амалга оширишга киришаётганда, дастлаб у мураккаб туюлади, аммо уни бажарганинг сари, қадам-бақадам — кўриб борамизки, ҳал этиб бўлмайдиган масалалар йўқ. Устига-устак, икки қўшни қардош халқлар ўртасида.

    Менинг асосий вазифам — барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ўстириш, икки халқ манфаати йўлида ишлаш. Бу маънода бахтим чопган: мамлакатларимиз ва халқларимиз барча соҳаларда яқин ҳамкорлик қилади, муносабатлар эса шунчалик чирмашиб кетганки, фақат қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликнинг янги йўлларини топиш қолади, холос. Улар эса етарлича. Буни Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Қозоғистонга яқиндаги ташрифи ҳам тасдиқлади.

    Мен ўзим учун биринчи навбатда Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш кераклигини белгилаб олдим. Бир вақтнинг ўзида икки давлат вазирликлари ва идоралари, икки давлат бизнес-тузилмалари ўртасидаги алоқаларни кучайтиришга киришдик. Ҳам Қозоғистонда, ҳам Ўзбекистонда савдо уйларини очиш ва кучайтириш керак бўлган бошқа кўплаб йўналишлар.

    Дипломатнинг бўш вақти. У унчалик кўп эмас, бироқ бундай вақт топилса, мен маданий-тарихий жойларга, боғларга, шунингдек, театр ва кинотеатрлардаги турли премьераларга ташриф буюришни севаман. Қулай фурсат туғилганида, кўпинча дам олиш кунлари оилам билан Тошкент шаҳридаги боғлар бўйлаб пиёда сайрларга чиқишни афзал кўрамиз. Ахир бекорга Тошкент «боғ шаҳар» деб аталмайди.

    Дам олиш вақтимни фаол ўтказишни ёқтираман. Катта теннис ва гольфга қизиқаман. Дўстларим меҳмонга келганида, улар билан Тошкентдаги яхши жиҳозланган гольф клубига борамиз.

    Мамлакатнинг етакчи газеталари: «Правда Востока», «Народное слово», «Uzbekistan Today», «Нурли жол» ва бошқаларни ўқиб бораман. Баъзан ўзбек тилидаги янгиликларни, шу жумладан, «Дарё» нашри хабарларини ҳам ўқиб тураман. Ўзбекистонни яқиндан таниб олишда телевидение ҳам катта роль ўйнади. Ахборот, маданий-тарихий ва илмий дастурларни томоша қилишни афзал кўраман.

    Хайрлашиш олдидан учта савол

    Фото: Мақсад Жангиров

    Фото: Мақсад Жангиров

    Тасаввур қилинг, Сизни ҳозир бутун Ўзбекистон аҳолиси ўқимоқда. Сиз уларга нима деган бўлардингиз? Ушбу баҳор фаслида табиат, ер ва бутун тирик жонзотлар янгиланади. Мен барчангизга, буюк қардош ўзбек халқига тинчлик ва гуллаб-яшнашни тилаб қоламан. Бутун Қозоғистон бизнинг стратегик шеригимиз, қўшнимиз ва қардошимиз бўлган ўзбек халқига бахт-саодат тилайди. Сизнинг мамлакатингиз билан дўстлик ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган йўлимиз ўзгаришсиз қолади.

    Сизни Ўзбекистонда қандай эслаб қолишларини истардингиз? Ҳар бир киши ўз фаолияти давомида барча режалари ва орзуларини амалга оширишга улгуришни истайди. Мен ҳам бундан истисно эмасман. Бизнинг ишимиз — Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг иккита ташқи сиёсий муассасаларининг коллектив меҳнати. Биз ҳақимизда халқларимиз манфаатлари йўлидаги аниқ ишлар ва лойиҳалар сўзласин.

    Сизда битта номоддий мўъжизани амалга ошириш имконияти бўлганида, нима қилардингиз? Элчининг асосий вазифаси — бу икки халқ ўртасида дўстлик кўпригини қуриш ва шунга яраша, дипломатларнинг асосий бурчи — дунёда низолар ва урушлар бўлишига йўл қўймаслик. Дунё ҳамжамиятида тинчлик ва барқарорлик, барча низоларнинг бартараф этилиши — менинг номоддий мўъжиза ҳақидаги орзуим шулар.

    Бахтиёр Насимов,шарҳловчи.

    12.04.2017, 11:55   Изоҳ (0)   61377
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг Нукусдаги Э.Олакўз кўчасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

    12.04.2017, 11:22

    Пенсионерларнинг шахсий карточкалари электрон кўринишга ўтказилди

    12.04.2017, 11:18

    Ўзбекистон ТИВ делегацияси Москвада Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларда иштирок этади

    12.04.2017, 11:04

    Бошқа шаҳарликларга Тошкентда квартиралар сотиб олиш ва прописка олиш учун рухсат берилади

    12.04.2017, 10:15

    AddReality: муваффақиятни визуаллаштириш

    12.04.2017, 09:17

    Ўзбекистон Президенти Виртуал қабулхонасига 2017 йил бошидан бери 315 мингта мурожаат келиб тушди

    11.04.2017, 23:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбия президентлигига номзодга суиқасд уюштирилди

    Дунё | 8 июн, 14:25

    Ламин Ямал: “Роналду — афсона, лекин менинг вазифам ғалаба қозониш”

    Спорт | 8 июн, 14:05

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    Ўзбекистон | 8 июн, 13:30

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 11:51

    Лукашенко Си Сзинпинга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди

    Дунё | 8 июн, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.