Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази аҳолининг Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳиятидан хабардорлиги даражасини аниқлашга қаратилган сўровнома ўтказди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

79,9 фоиз респондентлар Ўзбекистон Президентининг 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳиятини яхши билишини таъкидлаган.

«Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ўз вақтида қабул қилинган ҳужжат, деб ҳисоблайсизми?», деган саволга иштирокчиларнинг аксарияти (83,5 фоиз) ижобий жавоб берган.

«Сизни ўйлантираётган муаммолар Ҳаракатлар стратегиясининг қайси устувор йўналишларида ўз аксини топган?», деган саволга респондентларнинг кўпчилиги Стратегиядаги барча йўналишлар давлат ва жамият ҳаётида янги ривожланиш босқичини бошлаб беради, ўзларини қийнаётган муаммоларни самарали ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади, деб ҳисоблайди.

«Сўровномада иштирок этганлар яхши маошли иш топиш, ойлик маошни вақтида олиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишда қатор қулайликлар яратилганини, пенсионерлар, ногиронлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш, аҳолини электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш хизматлари юқори даражага кўтарилганини маълум қилган», — дейилади ЎзА ахборотида.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 декабрь куни 156 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь