Санкт-Петербург метросида 3 апрель, душанба куни теракт юз берди: «Сенная плошчад» ва «Технологический институт» бекатлари оралиғида қўлбола портловчи ускуна ҳаракатга келди. Портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ одам жабрланди. Бундан ташқари, «Плошчад Восстания» бекатида яна бир бомба топилиб, зарарсизлантирилди. Ҳозирча ҳеч бир ташкилот мазкур теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ. Meduza нашри ҳодиса жойидан олинган фотосуратларни эълон қилди.
Диққат! Фотосуратларда жабрланувчилар акс этган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)