Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова Санкт-Петербург метросида юз берган теракт қурбонлари сонига аниқлик киритди.
«Газета.ru»нинг вазирга асосланиб хабар беришича, портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, 47 киши тан жароҳати олган.
Ҳодисадан сўнг касалхонага ётқизилган жабрланувчилардан олти нафарининг аҳволи жуда оғир.
Аввалроқ Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатиба 9 киши ҳалок бўлгани, 20 дан ортиқ одам жароҳатланганини маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)