Санкт-Петербургда уч кунлик — 4 апрелдан 6 апрелга қадар мотам эълон қилинди. Meduza’нинг хабар беришича, бу ҳақдаги тегишли кўрсатма Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко томонидан берилган.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, Санкт-Петербург метросида юз берган теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, 40 дан ортиқ одам тан жароҳати олган.
Портловчи ускуна поезд «Сенная плошчад» ва «Технологический институт» бекатлари оралиғида ҳаракатга келган. Дастлабки маълумотларга кўра, бомба вагонда портфел ичида қолдирилган.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Петербургдаги теракт муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди
Изоҳ (0)