Санкт-Петербург метросининг «Сенная плошчад» ва «Технологический институт» бекатлари оралиғида 3 апрель, душанба куни портлаш юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, шикастловчи элементлар билан тўлдирилган портловчи ускуна ишга тушган.
Ҳодиса оқибатида ўнга яқин одам ҳалок бўлди, камида 50 киши жабрланган. Россия бош прокуратураси юз берган ҳодисани теракт деб атади. «Коммерсантъ» ҳодиса жойидан олинган видеоларни бир саҳифага жамлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)