Meduza’нинг ёзишича, МАҚ келтирган маълумотлар — метродаги теракт қурбонлари сонига доир илк расмий ахборотдир.
Аввалроқ Санкт-Петербург губернатори матбуот хизмати, дастлабки маълумотларга кўра камида 10 киши ҳалок бўлгани, 50 дан ортиқ одам жабрланганини маълум қилган эди. 22 жабрланувчи шифохонага ётқизилган.
Портлаш метронинг «кўк» йўналишида, «Сенная плошчад» ва «Технологический институт» бекатлари оралиғида юз берган.
Терактдан сўнг метрода иккита портлаш юз бергани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, бироқ МАҚ ахборот маркази бошлиғи Андрей Пржездомский фақат битта портлаш бўлганини маълум қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)