Режиссёр Отабек Мирзахоловнинг «Жоним йиғлоқи» фильми март ойининг тўртинчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Бу ҳақда, Алишер Навоий номидаги киносарой томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.
Март ойининг тўртинчи ҳафтаси кинорейтингида «Жоним йиғлоқи» дан кейинги ўринларни Рустам Саъдиевнинг «Эр бермоқ, жон бермоқ 2», Иқбол Мелиқўзиевнинг «Кетаман дедимми, кетаман», Улуғбек Юнусовнинг «Айғоқчи кампир 007», Рихсивой Муҳаммаджоновнинг «Иснод» фильмлари банд этган.Маълумот учун, ҳозирда Алишер Навоий номли киносаройда «Оҳ, Салима, Салима», «Коктейл», «Қитмир кампир», «Бебаҳогинам», «Еттинчи қават», «Вой дод 2» каби фильмлар намойиши давом этмоқда.
Фильмлар намойишлари жадвали билан «Дарё.Afisha»да танишиш мумкин.
20 март — 26 март оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари
1-ўрин. «Жоним йиғлоқи» (комедия)Режиссёр – Отабек Мирзахолов2-ўрин. «Эр бермоқ, жон бермоқ 2» (комедияли мелодрама)Режиссёр — Рустам Саъдиев
3-ўрин. «Кетаман дедимми, кетаман» (комедия)Режиссёр — Иқбол Мелиқўзиев
4-ўрин. «Айғоқчи кампир 007» (комедия)Режиссёр — Улуғбек Юнусов
5-ўрин. «Иснод» (драма)Режиссёр — Рихсивой Муҳаммаджонов
Изоҳ (0)