Америкалик киноактёр Эдди Мёрфи «Америкага ташриф» (Coming to America, 1988) комедиясининг давомини суратга олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Мазкур фильм ўз вақтида томошабинлар ўртасида муваффақият қозонган, ҳатто «Оскар» мукофотига даъвогарлик қилганди.
TMZ манбаларига кўра, Мёрфи айни пайтда «Америкага ташриф-2» сценарийси устида ишламоқда. Актёрлар таркиби ҳозирча аниқ эмас.
Шундай бўлса-да, Эдди Мёрфи лойиҳага биринчи фильмдаги актёрларни жалб этиши тахмин қилинмоқда. Комедияда эҳтимолий келинни ижро этган Ванесса Белл Келлоуэй унинг давомида ўйнашга розилигини билдирди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)