«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев Грузия элчиси Константин Жгенти билан учрашди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда 2017 йилда кинематография соҳасида ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Май ойида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган «Грузин замонавий киноси кунлари» тадбирини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга оид бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
«Учрашувда ҳамкорликдаги тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди», — дейилади агентлик ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)